Коронавирус: кеча юртимизда касалланишлар сони яна 100 га яқинлашди

Коронавирус: кеча юртимизда касалланишлар сони яна 100 га яқинлашди

2022 йил 2 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 241040 (+95) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 4 нафари Андижон вилоятида, 6 нафари Бухоро вилоятида, 5 нафари Жиззах вилоятида, 4 нафари Қашқадарё вилоятида, 4 нафари Навоий вилоятида, 8 нафари Наманган вилоятида, 7 нафари Самарқанд вилоятида, 5 нафари Сирдарё вилоятида, 6 нафари Сурхондарё вилоятида, 5 нафари Фарғона вилоятида, 6 нафари Хоразм вилоятида, 5 нафари Тошкент вилоятида, 25 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида Қашқадарё вилоятида 8 нафар, Навоий вилоятида 1 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар, Сирдарё вилоятида 4 нафар, Тошкент вилоятида 3 нафар, Тошкент шаҳрида 27 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 238191 (+48) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!