Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари одамлар Уханда бўрсиқ ва қуёнлардан коронавирус юқтирган бўлиши мумкинлиги ҳақида тахмин қилишмоқда. Шунингдек, олимлар яна қайси жонзотлардан юққан бўлиши мумкинлигини ўрганишяпти.
Экспертлардан бири, зоолог Питер Дасзакнинг айтишича, Ухан бозорида бўрсиқ ва қуён гўшти сотилган. Жониворларда коронавирус аниқланмаган, аммо улар ташувчи бўлиши мумкин. Пандемия келиб чиқишини ўрганаётган ЖССТ гуруҳи аъзолари бозорга бу жониворларни етказиб берувчилар ва жониворларни ўрганиш кераклигини айтишган.
Экспертларнинг айтишича, бозорга келтирилган барча жониворлар қонуний равишда олиб келинганми ёки ноқонунийми, тирик ҳолатдами ёки гўшт ҳолатидами, ҳали аниқланмаган. Хитой миллий соғлиқни сақлаш комиссияси ва ташқи ишлар вазирлиги бу борада изоҳ беришдан бош тортди.
Таркибида Австралия, Дания, Германия, Япония, Нидерландия, Қатар, Россия, Буюк Британия, АҚШ ва Вьетнам вакилларидан иборат халқаро гуруҳ жорий йилнинг январь-февраль ойларида Хитойда ишлади.
Аввалроқ ЖССТ эскспертлари ковиднинг кўршапалаклар ёки лаборатория шароитида ишлаб чиқарилгани ҳақидаги тахминларни ҳақиқатдан узоқ дейишганди.
Аммо ЖССТ раҳбари коронавирус тарқалиши билан боғлиқ барча тахминлар очиқ қолаётгани , янада таҳлил қилиш ва ўрганиш кераклигини айтган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.