Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ва Корея Республикасининг “Green Kapra Co., Ltd” компанияси билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда автомобиль бутловчи қисмларни қайта тиклаш бўйича платформани яратиш» инновацион лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида «Кореяда инновацион усулда қайта тикланган автомобиль эҳтиёт қисмлари» кўргазмаси ва семинар ўтказилди.
Тадбирда Корея Республикасининг Савдо саноат ва энергетика вазирлиги бошчилигида автомобиль эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқарувчи ва қайта ишловчи 9 та компания вакиллари ўз инновацион маҳсулотлари билан иштирок этди.
Семинар давомида қайд этилишича, Корея Республикасида 2005 йилдан бери қайта таъмирланган маҳсулотлар ҳақида қонун мавжуд. Маҳсулотларни қайта таъмирлаш унинг қўшимча қийматини яратиш, экологияга зарар етказмасликка кўмак беради. Шунингдек, табиий ресурслар, жумладан энергия иқтисод қилинади.
Кореядан ташриф буюрган мутахассислар фикрича, улар глобал экологик ривожланишда Еврода мамлакатларидан ҳануз ортда қолмоқда. Мамлакат экспортга йўналтирилган ва Европанинг экологик ишлаб чиқариш қоидаларига амал қилади.
Ҳозирги кунда Кореяда унитилизация қилишга осон бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш қонун-қоидалари йўлга қўйилган. Мисол учун, барчага маълум уяли телефонда ишлатиладиган қимматбаҳо металларни қайта ишлатиш. Ушбу амалиёт натижасида иқтисодиёт қанча фойда кўришини ҳисоблаб чиқилмоқда. Буни амалиётга жорий этиш қазилма бойликлари йўқ давлатлар учун жуда муҳим. Сабаби улар қазилмаларни ўз давлатларига жуда ҳам қиммат нархларда импорт қилади. Шу сабаб мазкур йўналиш Корея ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
Шунингдек ҳозирда саноат мажмуаларидан чиқаётган чиқиндидан бошқа саноат мажмуаларида фойдаланиш устида ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Анжуман давомида соҳа мутахассислари, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида лойиҳани амалга ошириш юзасидан манфаатли узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва сифатли маҳсулотларни етказиб бериш масалалари муҳокама қилинди.
Семинарда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, «Ўзавтосаноат» АЖ ва тизим корхоналари, “UzTest” Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорат маркази, Тошкент давлат транспорт университети, Турин политехника университети ва Тошкент давлат техника университетидан вакиллар қатнашдилар.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси, дунё рейтингида 7-ўринни эгаллаб турган 20 ёшли Нодирбек Абдусатторов 18–28 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган UzChess Cup 2025 II халқаро турнири пайтида блогер “IsomTV”га қисқа интервью берди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.