Жорий йилнинг 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири Пак Нинг Ху ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.
Мулоқотда қайд этилганидек, икки мамлакат ўртасида кўплаб соҳалар, жумладан, соғлиқни сақлаш йўнилишида ҳамкорлик жадал ривожланиб бормоқда. Жумладан, мамлакатимизда тиббий суғурта ва электрон соғлиқни сақлаш тизимини яратиш, телемедицина, тиббий туризмни ривожлантириш каби кўплаб йўнилишларда изчил ҳамкорликни алоҳида таъкидлаш жоиз.
Учрашувда Соғлиқни сақлаш соҳасида Ўзбекистон-Корея ҳамкорлиги марказини ташкил этиш ва фаолият кўрсатиш тўғрисида ўзаро англашув меморандуми алоҳида аҳамият касб этиши айтиб ўтилди. Мазкур марказнинг очилиши икки мамлакат ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаб, икки давлат мутахассислари ўртасида билим ва тажриба алмашинув фаоллашишига ёрдам беради. Шунингдек, Меморандумга кўра, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишнинг бош режаси, шу жумладан, соҳанинг ҳуқуқий асослари, тиббиёт ходимларининг билимларини мунтазам такомиллаштириш, давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги ҳамда тиббий туризм ва тиббий суғурта соҳасида мутахассислар алмашинуви бўйича қўшма лойиҳалар ишлаб чиқилади.
Ўзбекистон-Корея форуми доирасида Соғлиқни сақлашни ривожлантиришга оид ўзаро англашув меморандуми, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Корея Халқаро ҳамкорлик жамияти KOFIH ўртасида имзоланган шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум, шунингдек, Корея Республикасининг Кёнг Бук университети клиникаси ва Самарқанд Давлат тиббиёт институтининг клиникалари ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзолангани ҳам учрашувда алоҳида эътироф этилди.
Шу ўринда ҳамкорлик самараси ўлароқ, кўплаб йирик лойиҳалар изчил амалга ошириб келинмоқда. Мисол учун, Тошкент шаҳрида кореялик мутахассислар билан ҳамкорликда Мустақил давлатлар ҳамдўстлигида ўхшаш йўқ тўртинчи авлод болалар кўп тармоқли тиббиёт марказини бунёд этиш жадал олиб борилмоқда. Қиймати 130,58 миллион АҚШ долларини ташкил этган марказда ишлайдиган ходимлар малакасини ошириш бўйича ҳам қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Корея Республикасининг Миллий саломатлик суғуртаси хизмати ўртасида мамлакатимизда мажбурий тиббий суғурта тизимини жорий этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида шартномани ҳам имзоланган.Корея Республикасининг кўплаб ташкилотлари, жумладан, KOICA , KOFIH , EDCF жамғармалари билан ҳамкорликда соғлиқни сақлаш соҳасида қиймати 190 миллион АҚШ долларидан зиёд қатор сармоявий ва грант лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, ўтган йили Кореядаги клиника ва таълим муассасаларида 35 нафар ўзбек шифокорлари ўз малакаларини оширишган бўлишса, жорий йилда давомида эса юзга яқин мутахассислар малака ошириш ва тажриба алмашиш учун Жанубий Кореяга юборилади. Ўз навбатида, ўтган йил Корея Республикасининг етакчи клиника ва олий ўқув юртларининг 47 нафар мутахассиси мамлакатимизга ташриф буюриб, илмий анжуман, маҳорат дарслари, амалий-семинарлар ҳамда 80 та юқори технологияли операцияларни ўтказишган.
Дўстона ва кўтаринки руҳда ўтган мулоқотда тиббиёт соҳасини ривожлантириш йўлидаги ҳамкорлик бундан буён ҳам изчил давом эттиришга келишиб олинди.
Учрашувдан сўнг Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марказий аппарати, республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ва даволаш муассасалари раҳбарлари, тиббиёт олий ўқув юртлари ректорлари иштирокида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов томонидан Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири Пак Нинг Ху Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси кўкрак нишони ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг Фахрий профессори унвони билан тақдирланди.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.
Исроил “Ам Калави” операцияси доирасида Эрон ҳудудида махфий дрон (БПЛА) базасини яратди. Israel Hayom нашрининг хабар беришича, “Ам Калави” операцияси бир неча йиллар давомида тайёрланган.
Ёсир Абу-Шабоб раҳбарлигидаги гуруҳ ҲАМАСдан мустақил анклавни шакллантирмоқда. Исроил уни қўллаб-қувватламоқда, аҳоли эса хавфсизлик излаб шу ҳудудга кўчмоқда.
"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.
АҚШда миллий гвардия қўшинлари энди Техас штатига ҳам киритилди. Бу қарор Лос-Анжелесда бошланган ва бутун мамлакатга ёйилаётган норозилик намойишлари туфайли қабул қилинди.
24–25 июн кунлари Нидерландиянинг Ҳаага шаҳрида ўтадиган НАТО саммити учун тайёрланган лойиҳа коммюникесида Украина ҳақидаги энг муҳими — аъзолик ва катта миқдордаги ёрдам масалалари умуман тилга олинмаган.
АҚШ иммиграция назорати хизматининг маълум қилишича, Италия фуқароси бўлган Хаби Лейм апрель ойидан бери мамлакат ҳудудида визада белгиланган муддатдан ортиқ қолган.
Блоггер 30 апрель куни АҚШга кирган ва унинг визаси муддатидан ошиб кетган. 25 ёшли Италия фуқароси 6 июнь куни қўлга олинган, бироқ ўша куниёқ қўйиб юборилган: у ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга рухсат олган. Лейм ижтимоий тармоқларда воқеага изоҳ бермади.
Ғазонинг Tal ал-Султон ҳудудида гуманитар ёрдамга келган фаластинликларга қарата ўқ узилди. Бу сафар Исроил ҳарбийлари эмас, балки номаълум қуролланган маҳаллий шахслар ҳам отишмада қатнашгани гувоҳлар томонидан тасдиқланди.
Украинада катта газ захиралари борлиги анча вақтдан бери маълум. Британиянинг The Telegraph нашри мамлакатнинг сланец гази ишлаб чиқариш орқали Европа бозорида янги инқилобга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ бу режалар амалда фақат уруш тугагандан кейингина амалга ошиши мумкин.
БМТнинг янги ҳисоботига кўра, глобал миқёсда туғилиш даражалари кескин пасаймоқда. Бунга асосий сабаблар сифатида ота-она бўлиш харажатларининг ортиши ва муносиб турмуш ўртоқ топишдаги муаммолар кўрсатилмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп буйруғига биноан, Калифорниядаги ҳарбий базага қарашли 700 нафар денгиз пиёда аскарлари Лос Анжелесдаги намойишларга қарши ҳаракатларда миллий гвардия сафига қўшилди. Бу қарор губернатор ва шаҳар ҳокимияти розилигисиз қабул қилинди.
Аввалроқ Туркия ҳудудида ноқонуний фаолият юритаётган яширин диний таълим муассасаларида вояга етмаган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари аниқланган ва бир қатор шахслар жавобгарликка тортилган.
Теҳрон Вашингтоннинг мавжуд таклифини қабул қилмаслигини маълум қилиб, Уммон орқали ўзининг «оғир ва мувозанатли» муқобил таклифини тақдим этмоқчи. Эрон, шунингдек, халқаро ҳамжамиятни Исроилни ядровий қуролсизлантиришга чақирди.
Исроил ҳарбийлари ҲАМАС қўмондони Муҳаммад Синварнинг жасади Ғазодаги Европа касалхонаси остидаги туннелдан топилганини маълум қилди. Бу ҳолат Ғазо урушида янги босқич бошланганини англатиши мумкин.
Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Лос-Анжелесда уч кундан бери давом этаётган намойишлар юзасидан Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди.
1990-йилларнинг ўрталарида Корея Республикаси жадал иқтисодий ўсиш босқичида катта муаммо билан юзма-юз келди: бу — ифлосланиш эди. Шаҳарларда димиқтирувчи тутун пайдо бўлди, қишлоқ хўжалиги чиқиндилари дарёларга оқиб тушди, шаҳар ҳокимликлари эса ортиб бораётган чиқиндилар тўлқинига дуч келди.
Иккинчи жаҳон урушида Озарбайжоннинг роли жуда муҳим ва аҳамиятли эди. Озарбайжон урушнинг ҳам ҳарбий операцияларига, ҳам иқтисодий ва стратегик соҳаларига катта ҳисса қўшди. Озарбайжон халқи фронтда ҳам, орқада ҳам катта мардонавор туриб, армияга зарур ёрдам кўрсатди. Уруш бошланганда Озарбайжон аҳолиси фронтга кетишга тайёр эди.
Манбаларга кўра, воқеа 7 июнь куни диндорлар шом намозига тўпланган Карн ал-Асад қишлоғида содир бўлган. Агентлик тахминига кўра, ҳужумчи руҳий касалликдан азият чеккан бўлиши мумкин.
АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Лос Анжелес шаҳрига 2000 нафар Миллий гвардия аскарларини юборишга қарор қилди. Намойишлар янада шиддатли тус олмоқда.
Хитойда HKU5-CoV-2 деб номланган янги вирус қайд этилди. Ҳозирча у фақат кўршапалаклар орасида тарқалмоқда, бироқ штаммлардан бири инсонларга юқиши мумкинлиги аниқланган.
Германия канцлери Фридрих Мерц АҚШ Конгрессидаги айрим сенаторларни Россиянинг қайта ҳарбий қуролланиш ҳаракатларини тушунмасликда айблади. Унинг фикрича, улар Москва томонидан олиб борилаётган тайёргарлик кўламини ҳақиқий таҳдид сифатида қабул қилмаяпти.
Янги қонунга кўра, бундай ҳуқуқбузарлик учун:
▪️жисмоний шахсларга — 50 минг рублгача (8,1 млн сўм),
▪️мансабдорларга — 200 минг рублгача (32 млн сўм),
▪️компанияларга — 500 минг рублгача (81 млн сўм) жарима солинади.