Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.
Ушаковнинг қайд этишича, суҳбат тахминан 50 дақиқа давом этган ва “ҳар икки томон учун фойдали” бўлган.
"Трамп Исроил ва Эрон атрофидаги вазиятни “жуда ташвишли” деб атади. Бунга жавобан Путин Россиянинг ушбу мамлакатлар ўртасидаги музокараларга воситачилик қилишга тайёрлигини билдирди. Бундан ташқари, иккала президент ҳам Эроннинг ядровий дастури бўйича музокараларга қайтиш эҳтимолини инкор этмади", — деди Россия президенти ёрдамчиси.
Ушаковнинг билдиршича, суҳбат давомида Путин 22 июндан кейин Украина билан музокараларни давом эттиришга тайёрлигини ҳам тасдиқлаган.
"Шунингдек, Владимир Путин Доналд Трампни туғилган куни билан табриклади. Ҳар икки президент шахсий муносабатларининг ижобий ҳолатда эканидан мамнунлигини билдирди", — дея қўшимча қилди Ушаков.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.