Конор Макгрегор мусулмонларни Рамазон билан табриклади

Конор Макгрегор мусулмонларни Рамазон билан табриклади

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор ўзининг мусулмон дўстлари ва мухлисларига мурожаат билан чиқди.

Ирландиялик аралаш яккакураш устаси мусулмонларни ойларнинг султони - Рамазон билан муборакбод этди.

"Барча мусулмон дўстларим ва мухлисларимга буюк Рамазон ойи муборак бўлсин. Абу-Даби ва Дубай сеҳрли диёр, мен оилам билан бу ерда ўтказадиган ҳар бир кунимни қадрлайман. Шахсан менга машғулот ва сайёҳат учун энг яхши жой. Одамлари ва ҳаёт тарзи умуман бошқача", - дея ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида табрикнома қолдирган Конор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!