Ким Чен Ин Дональд Трампга мактуб жўнатди

Ким Чен Ин Дональд Трампга мактуб жўнатди

2018 йилнинг декабрь ойида Америка етакчиси КХДР раҳбари билан январь ёки февраль ойида бўлиб ўтадиган учрашув тўғрисида маълум қилган эди.

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин АҚШ президенти Трампга мактуб жўнатди. Бу ҳақда Yonhapнашри маълум қилмоқда.

Ушбу мактубни Корея Меҳнат партияси ягона фронт бўлими бошлиғи Ким Ён Чхол Вашингтонга ташрифи чоғида АҚШ президентига етказиши керак бўлган.

АҚШ ОАВ Трамп ҳам аввалроқ КХДР раҳбарига хабар жўнатгани тўғрисида хабар тарқатмоқда.

life.ru


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!