Киевда маст полициячилар яралаган 5 ёшли бола вафот этди: Зеленский муносабат билдирди

Киевда маст полициячилар яралаган 5 ёшли бола вафот этди: Зеленский муносабат билдирди

Украина президенти Владимир Зеленский Киев вилоятида маст полиция ходимларининг отишмаларидан сўнг 5 ёшли боланинг ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

“Албатта, дунёдаги ҳеч нарса қариндошларига ва яқинларига тасалли бера олмайди. Бироқ мен – президент ва ота сифатида – сизни ишонтириб айтаманки, жиноятчилар адолатли жазоланиши учун ҳамма нарсани қиламан. Ҳеч қандай шафқат кўрсатилмайди. Ишни бости-бости қилишга уринишга йўл қўйилмайди. Бу фожиа сабоқ бўлиши лозим. Фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашга маъсул бўлганлар ҳар дақиқада ўз масъулиятларини ёдда тутишлари шарт. Ҳаёт давомида. Одамлар олдида, халқ олдида, мамлакат олдида”, - дея ёзган давлат раҳбари Facebook᾽да.

Дастлабки хабарларга кўра, 31 май куни икки  нафар маст полиция ходими банкаларга қарата ўқ узишга қарор қилишган. Отиш вақтида уларнинг ўқларидан бири ўз уйи яқинидаги ўйин майдончасида ўйнаган болани жароҳатлайди. Бола шифохонага ётқизилади.  Бироқ олинган жароҳат туфайли 3 июнь куни вафот этади. Ҳозирда жиноят содир этишда гумонланувчи икки нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари қўлга олинган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!