Кичик Роналду ҳам "Ан-Наср" аъзосига айланди

Кичик Роналду ҳам "Ан-Наср" аъзосига айланди

Португалиялик ҳужумчининг ўғли - кичик Криштиану Роналду "Ан-Наср" академиясига ёзилди. Бу ҳақда Arriyadiyah нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, кичик Криштиану отаси каби еттинчи рақам остида ўйнайди. Роналдунинг ўғли жума куни биринчи ўйинини ўтказиши режалаштирилган.

Криштиану Роналду 2023 йил бошидан буён "Ан-Наср" сафида ўйнамоқда. Ҳужумчи Саудия клуби сафида 30 та учрашувда 25 та гол урди ва шериклари сафида 8 та голли узатмани амалга оширди.

Роналдунинг Саудия клуби билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ўрталарига қадар тузилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!