Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари Тошкент шаҳрида дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Л.Ҳ. умумий қиймати 54,8 миллион сўмлик 783 қути «Азалептол Клозапин» дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётган вақтида тўхтатиб қолинди.
Шундан сўнг, тезкор тадбир ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Термиз шаҳрида давом эттирилиб, тадбир давомида фуқаро Х.Х. умумий қиймати 46,8 миллион сўмлик 810 қути «Азалептол Клозапин» номли дори воситаларини ноқонуний тарзда пуллаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Шундан сўнг фуқаро Х.Х.нинг яшаш хонадони ҳам холислар иштирокида кўздан кечирилган. Натижада, ушбу шахс ўз хонадонида умумий қиймати 998,2 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини сақлаб келаётгани аниқланган.
Тезкор тадбир давомида жами 1,1 миллиард сўмлик дори воситалари ва тиббий буюмлар қонунбузардан ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. «Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда», дейилади қўмита хабарида.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.
«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.