Журналистларнинг дўсти эди...

A A A
Журналистларнинг дўсти эди...

Миёнкол ҳудудидаги Оқдарё туманининг табиати сўлим. Икки дарё — Оқдарё ва Қорадарёдан уфуриб турадиган салқин ҳаво бу жойларда одамларнинг яшаш имкониятини тағин ҳам яхшилаган. Кўпгина қишлоқлардаги табиий гўзаллик, файзу таравот маҳаллий аҳоли қалбига ҳам кўчиб ўтган, дейилса муболаға бўлмас.

Туманнинг кунботар тарафида Янгиқўрғон аталмиш ажиб қишлоқ бор. Бу ердан кўплаб элга хизмати сингган, турли соҳалар эгалари бўлган ажойиб инсонлар етишиб чиққан. Уларнинг ташаббуси, ғайрат-шижоати, ақлу заковоти туфайли Янгиқўрғон йил сайин чирой очиб, аҳоли маданияти, маънавияти ошиб бораверган, боғлар, гулзорлар яратилган.

Мазкур қишлоқ фарзанди, узоқ йиллар элига сидқидидан хизмат қилган зиёли, тадбирли тадбиркор, Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати бўлган Жамол Исроилов юртдошларига меҳрли, ташкилотчи, самимий инсонлардан бири эди.

Жамол Исроилов билан танишган пайтларимиз у Оқдарёдаги 2-мактаб директори эди. Шу билан биргаликда тадбиркорликка ҳам қўл ўрганди. Айнан ўша чоғлар, Жамол ака Ўзбекистон Олий Мажлиси депутатлигига сайланди. Бир гал Тошкентдан биргаликда қайтдик. Яна бир шеригимиз Нарпай туман газетаси муҳаррири Тошпўлат Тошмуродов эди. Аҳамиятлиси, Тошпўлат ака ҳам Олий Мажлис депутатлигига ўтказилган сайловда ғолиб чиқиб, депутатлик мандатига эга бўлганди. Шу кундан Жамол Исроиловни янада яқиндан таниган, у ҳақдаги тасаввурларим анча кенгайганди. Жамол ака фаолияти ҳақида унинг ўзи эмас Тошпўлат ака кўпроқ гапирганди. Кейинчалик билдимки, Жамол Исроилов ижодкорларга анча яқин инсон экан. Олий Мажлис йиғилишларидан чиқиб, у таҳририятларга борар, журналистлар билан дилдан суҳбатлашарди. Ана шундай суҳбатлардан бири “Халқ сўзи” газетаси ижодкорлари билан бўлганди.

“Оқдарё овози” газетасининг бош муҳаррири, “Йилнинг энг фаол журналисти” республика танловининг ғолиби Йўлчи Муҳаммадиев Жамол Исроилов ҳақида шундай хотирлайди:

“Жамол Исроилов билан бундан қирқ йилларча муқаддам ўтган асрнинг саксонинчи йиллари бошларида илк бор учрашган эдик. У пайтда у кишининг укаси дўстимиз Баҳодир Исроилов туман матлубот жамиятлари уюшмасида бош ҳисобчи бўлиб ишлар, у киши билан тез-тез кўришиб турардик. Лойиш марказидаги ҳозирги эски истироҳат боғи деб аталган жой бизнинг энг севимли, қадрдон масканимизга айланганди. Кунлардан бир куни Жамол ака билан суҳбатлашиб қолдик. Суҳбат жудаям самимий бўлди. Шунда англадимки, мутахассислиги бўйича мактабда физика фанидан сабоқ берадиган Жамол аканинг дунёқараши, фикрлаши ҳамкасбларига қараганда анча бошқачароқ, матбуотга бўлган меҳри ҳам ўзгача эди. Жамол ака газетамизни мунтазам кузатиб бориши ҳақида гапириб, ундаги ютуқлар билан бир қаторда айрим камчиликлар, айниқса танқидий мақолаларга эътибор камлиги тўғрисидаги фикрларини айтди. Баъзан у кишининг ўзи ҳам долзарб мазуларда чиқишлар қилди. Бугун менда Жамол ака билан боғлиқ хотиралар шу қадар кўпки, уларнинг ҳар бири азиз ва қадрли.

Айниқса, унинг 1999 йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган Ўзбекистон Олий Мажлиси депутатлигига сайловлар жараёнида халқ билан қилган мулоқотларини кўриб, очиғи қойил қолганман. Чунки ўша пайтда номзодликка қўйилганлар орасида вилоят миқёсидаги раҳбарлар ҳам бор эди. Қолаверса, вилоят кенгаши депутатлигига ҳам номзоди кўрсатилган бўлиб, депутатликка туман ҳокимининг ўзи ҳам номзод қилиб қўйилганди. Ўшанда кураш қизғин кечди. Биз бир гуруҳ дўстлар Жамол Исроиловнинг номзоди учун халқ билан бевосита ҳаракат қилдик. Шахсан ўзим ишончи вакили сифатида туманда мавжуд бўлган 127 та қишлоққа бориб, оқсоқоллар, ўқитувчилар, хуллас, барча касб эгалари билан юзма-юз суҳбатлашдим. Уларнинг сўзларидан шуни англадимки, оддий халқ ҳам Жамол Исроиловни етук халқ таълими ходими, тажрибали педагог, иқтидорли раҳбар сифатида яхши билишаркан. Шу билан бир қаторда бу инсоннинг тадбиркор сифатида туман аҳолисига қилаётган беғараз ёрдамидан ҳам аҳолининг хабардорлиги Жамол Исроиловнинг сайловда ғолиб чиқишига олиб келди. Шу тариқа Оқдарёнинг фидойи фарзанди Жамол Исроилов кўпчилик овоз билан Ўзбекистон Олий Мажлиси депутатлигига сайланди.

Депутат бўлгач ҳам у журналистлар билан ҳамкорликда иш юритганлигини оқдарёликлар яхши билишади. Ҳар ҳафтанинг шанба куни депутат қабули “Оқдарё овози” газетасида ўтказилар, депутатга мурожаат қилувчилар бу ерга ташриф буюришарди. Баъзи кунлари аҳолининг кўплиги сабабли қабул эрталаб соат 9 дан кечки 17 га қадар давом этарди. Бир сўз билан айтганда, бирор кимса у кишининг қабулидан норизо бўлиб кетмасди.

Бевосита у кишининг маслаҳатлари асосида мен уч қисмдан иборат бўлган “Оқдарё фарзандлари” ва икки қисмдан иборат бўлган “Оқдарё баёзи” китобларини нашрдан чиқардим. Энг қувонарлиси, бу китоблар барча билим масканлари ва ташкилотларга тарқатилди. Мухлислар ҳам очиқ чеҳра билан кутиб олишганлиги бизни беҳад мамнун этди. Шуни алоҳида таъкидлашим керакки, Жамол Исроилов журналистларнинг ҳақиқий дўсти эди. Ҳар йили нишонланадиган касб байрамларимизда табриклашни, аниқроғи, таҳририятга келиб ходимларни қутлашни канда қилмасди. Бир сўз билан айтганда, оқдарёлик журналистлар бу инсонни шу юртнинг фидойи фарзанди, тажрибали ва ташкилотчи раҳбари сифатида доимо ёдларида сақлашади.

Яқинда Жамол Исроилов раҳбарлик қилган Оқдарёдаги 2-мактаб ва ИДУМда бўлдик. Иккала муассаса катта бир ҳовлида жойлашгани эътиборлидир. Бу ерда амалга оширилган ободончилик ва кўкаламзорлаштириш ишлари Жамол Исроиловнинг саъй-ҳаракатлари натижаси, албатта. Четдан қаралганда у мактаб ҳовлисини эмас, кўпроқ санаторий типидаги дам олиш масканларини эслатади.

ИДУМга Жамол аканинг фарзанди Бекжон раҳбарлик қилаётган экан. Бу ердаги таълим-тарбия, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш каби ишларга ҳавас қилса арзирди. Ҳовлидаги ҳисобини топишга саноқда ҳам адаштирувчи юзлар, эмас, минглар билан ўлчанувчи игна баргли дарахтларда нафақат журналистларга, барча касб эгаларига яқин дўст бўлган Жамол Исроиловнинг нафаси сезилиб тургандек эди.

Абдурасул САТТОРОВ,

Алимардон ХУДОЙҚУЛОВ


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ–2026" гуруҳ босқичидаги рақиби ўзгариши мумкин

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Конго терма жамоаси сафида майдонга тушган айрим футболчиларнинг ўйнаш ҳуқуқини текширмоқда.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Аҳолига ҳеч қандай шартларсиз ҳар 3 ойда 200 доллардан берилади

Нашрнинг хабар беришича, маблағларни банк ҳисобига чек орқали ёки ҳукумат қўллаб-қувватлайдиган рақамли ҳамён орқали криптовалюта шаклида олиш мумкин.

"2022 йилда урушни биз бошлаганимиз йўқ; аслида бу урушни Ғарбнинг ўзи бошлаган"

Киев режими дунёдаги энг йирик ҳарбий-сиёсий блок салоҳиятига эга

Россиянинг Душанбедаги элчиси ТИВга чақиртирилди

Нашр хабарига кўра, гап Москва вилоятидаги мактабнинг 4-синф ўқувчиси Қобилжон Алиевнинг ўлдирилиши ҳақида бормоқда.

Фарғоналик табиб Иқбол Солиев 10 суткага қамалди

Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.

Юртимизда адолат пешволари пора билан қўлга тушди

Ҳозирда учала адвокатга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

АҚШ Тайванга 10 млрд доллардан ортиқ қийматда қурол сотишини эълон қилди

АҚШ маъмурияти Тайванга умумий қиймати 10 миллиард доллардан ошадиган йирик қурол-яроғ пакети сотилишини маълум қилди.

Киркукда тошқин сабаб 300 оила уй-жойини тарк этди

Ироқнинг Киркук шаҳрида 9 декабрь куни ёққан кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган тошқин сабаб 300 оила ўз уй-жойини ташлаб чиқишга мажбур бўлди.

Исроил Суриядаги оккупацияга қарамай Дамашқ билан келишув истагини билдирди

Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.

«Яқин Шарққа сўнгги 3000 йил ичида илк бор тинчлик олиб келдим» – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.

Қобилжонни ким ўлдирди? Россияда содир этилган мудҳиш қотилликнинг асл айбдори айтилди

16 декабр куни Тожикистон фуқароси, 10 ёшли Қобилжон Алиевнинг Москва вилоятидаги мактабда 9-синф ўқувчиси Тимофей К. томонидан пичоқлаб ўлдирилгани Россияда миллатчилик кайфияти тобора кучайиб бораётганини тасдиқлагандек бўлди.

АҚШ Сурия ва Фаластинни виза тақиқлари рўйхатидан қўшди

АҚШ президенти Дональд Трамп Белый уйда Ханука байрами муносабати билан ўтказилган қабулда Исроилни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди.

Дунё бўйлаб миграция тарихий чўққига чиқди

Иқтисодий тенгсизлик, можаролар, иқлим инқирози ва мажбурий кўчиришлар сабабли дунё замонавий тарихда энг юқори миграция даражасига эришди.

БМТда Фаластин вакили: Исроил халқаро резолюцияларни бузмоқда

Фаластиннинг БМТ доимий вакили Рияд Мансур Исроилнинг Ғазага ҳужум қилишини ва халқаро резолюцияларни бузишини танқид қилди.

Европа қўшинлари Украинада Россия армияси ўт очишни тўхтатиш шартларини бузса, куч ишлатиши мумкин — Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.

Исроил Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташлаган — Ражаб Тоййиб Эрдўған

Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.

Теҳронда турар-жой биноси қулаб тушди, одамлар вайроналар остида қолиб кетди

Теҳроннинг Яфтобод туманида уч қаватли турар-жой биноси қулаб тушди.

Фирибгарлиги учун қидирувда бўлган шахс Истанбулдан тутиб келтирилди

2023 йилдан буён Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган фуқаронинг Туркия Республикаси Истанбул шаҳрида яшириниб юргани аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қўлга олинди ва Ўзбекистонга қайтарилди.

Афғонистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди

Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.