Журналистларга босим ўтказилмоқда

Журналистларга босим ўтказилмоқда

Исроил Кнессети мамлакат ҳарбийлари ўз хизмат вазифасини бажараётган пайтда уларни фото-видео суратга олмаслик ҳақидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишдаёқ маъқуллади. Бу ҳақда “Анадолу” хабар бермоқда.

Агар Исроил парламенти мазкур қонун лойиҳасини учинчи ўқишда ҳам маъқулласа, фаластинлик журналистларга ҳужумлар ва уларни қўлга олиш каби ишлар сезиларли даражада ошади.

Фаластин журналистлар касаба уюшмаси адвокати Али Фаржатнинг айтишига қараганда, мазкур қонун лойиҳаси Фаластин ОАВ фаолиятини чеклаш мақсадида қабул қилинмоқда.

Унинг сўзларига кўра, янги қонун лойиҳаси Фаластиндаги воқеаларни ёритиш даражасини пасайтиради ва халқаро қонун-қоидаларга зиддир.

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!