ЖССТ: Тўрт ҳафтада коронавирусдан ўлим кўрсаткичи 57 фоизга камайди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботига кўра, шу йил 13 февралдан 12 мартгача Ер юзида 4 миллиондан ортиқ кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Улардан қарийб 28 минг нафари хасталик туфайли ҳаётдан кўз юмди.
📊 Таҳлилларнинг кўрсатишича, ушбу даврда дунё бўйича ундан аввалги тўрт ҳафтага нисбатан беморлар сони 40 фоиз, ўлим ҳолатлари эса 57 фоизга камайган.
📌 Энг кўп касалланиш қайд этилган давлатлар:
🇺🇸 АҚШ – 920 минг,
🇯🇵 Япония – 381 минг,
🇨🇳 Хитой – 370 минг,
🇷🇺 Россия – 350 минг,
🇩🇪 Германия – 338 минг нафар.
📌 Энг кўп беморлар ўлими рўйхатга олинган мамлакатлар:
🇺🇸 АҚШ – 9303,
🇯🇵 Япония — 2598,
🇬🇧 Буюк Британия — 2217,
🇧🇷 Бразилия —1648,
🇨🇳 Хитой — 1586 нафар.
Эслатиб ўтамиз, яқинда ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесус жорий йил CОVID-19 пандемияси якунланиши кутилаётганини маълум қилганди. Шунга қарамай, мутахассислар хасталикни тўлиқ жиловлаш учун сайёрамиз аҳолисининг катта қисми тўлиқ босқичда ва бустер дозада эмланиши керак, деган хулосада.