ЖССТ тиббий ниқобларни тақиш бўйича тавсияларини ўзгартирди

ЖССТ тиббий ниқобларни тақиш бўйича тавсияларини ўзгартирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тиббий ниқобларга нисбатан позициясини ўзгартирди. Ташкилот энди ҳукуматларга жамоат жойларида матодан ишланган ниқоблар тақишни мажбурий қилишни маслаҳат берди. Бу ҳақда ВВС маълум қилди.

Пандемия бошланишида ЖССТ фақат коронавирус билан оғриган беморлар, аломатлари бўлган ёки улар билан алоқада бўлган одамлар тиббий ниқоб тақишлари кераклигини таъкидлаган эди. Ташкилот ниқоблар вирусдан ҳимоя қилишига шубҳа билан қаради ва қўлларни тез-тез ювишга эътибор беришни маслаҳат берганди.

Бироқ сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатадки, тиббий ниқоблар тўғри ишлатилганда, инфекциядан самарали ҳимоя қилиши мумкин. Ташкилот томонидан олиб борилган тадқиқотларга кўра, одамлар коронавирусни бирон бир аломатга эга бўлишидан олдин ҳам юқтиришлари мумкин экан.

Шу билан бирга, ЖССТ шунчаки ниқоб тақиш натижа бермаслигини таъкидламоқда - чора-тадбирларнинг тўлиқ ҳажмини кузатиш муҳимдир.

"Фақат ниқобларнинг ўзигина сизни коронавирусдан ҳимоя қила олмайди", деди ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебреисус.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!