ЖССТ маймунчечакка қарши глобал курашни олти ой давомида 290 миллион долларга баҳоламоқда

ЖССТ маймунчечакка қарши глобал курашни олти ой давомида 290 миллион долларга баҳоламоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 2024 йил сентябридан 2025 йил февралигача бутун дунё бўйлаб маймунчечак (мпох) билан курашиш учун 290 миллион доллар керак бўлади.

ЖССТ мпох учун глобал стратегик тайёргарлик ва жавоб режасини янгилади. Ҳужжат жорий йилнинг 26 августида эълон қилинган ва 135 миллион доллар миқдорида молиялаштиришни назарда тутган.

Қайд этилишича, 2024 йил сентябридан 2025 йил февралигача бўлган даврда миллий жавоб чораларини халқаро қўллаб-қувватлаш учун 290 миллион доллар миқдоридаги маблағ керак бўлади. Бундан ташқари, 4 миллион доза вакцинани сотиб олиш харажатлари бу миқдорга киритилмаган. ЖССТ ҳар чоракда стратегия, режа ва ресурсларга бўлган талабларни кўриб чиқиш ва тузатишни режалаштирмоқда, деб хабар беради «РИА Новости» .


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!