ЖССТ: дунёда COVID-19 дан 3 миллиондан ортиқ бемор вафот этди

ЖССТ: дунёда COVID-19 дан 3 миллиондан ортиқ бемор вафот этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 140 миллион 322 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,  шундан 3 миллион 003 мингдан зиёд киши вафот этган (18.04.2021 йил Европа вақти билан соат 14:35 ҳолатига кўра). 

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 809 004 янги ҳолати аниқланди.
11 481 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (19.04.2021 йил Тошкент вақти билан соат 13:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 141 миллион 438 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 3 миллион 020 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 31,250 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. 
– Иккинчи ўринда Ҳиндистон (14,788 миллиондан ортиқ), 
– учинчи ўринда Бразилия (13,832 миллиондан ортиқ), 
– тўртинчи ўринда Франция  (5,178 миллиондан ортиқ), 
– бешинчи ўринда эса Россия (4,702 миллиондан ортиқ). 

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 73 697, Ҳиндистонда 261 500, Бразилияда 85 774, Францияда 34 218, Россияда эса 8 632 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Жорий йилнинг 18 апрель ҳолатига кўра дунё бўйича коронавирусга қарши 792 миллион 796 мингдан ортиқ доза вакцина қўлланилган.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!