Жиззахда “Ласетти” фуқарони уриб юборди. Пиёда жонлантириш бўлимида

Жиззахда “Ласетти” фуқарони уриб юборди. Пиёда жонлантириш бўлимида

Жиззах вилояти Зомин тумани “Ғаллакор” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи Даштобод – Зомин – Супа 4Р-40 йўлининг 8-километрида йўл-улов ҳодисаси рўй берди.

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри “Сувчилар” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.А. бошқарувидаги “Ласетти” билан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. “Ғаллакор” қишлоқ фуқаролар йиғинида яшайдиган жабрланувчи С.А. оғир жароҳатлар билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!