Жиззахда диний экстремистик оқим тарафдори ушланди

Жиззахда диний экстремистик оқим тарафдори ушланди

Жиззах вилоятида яшовчи диний экстремистик оқим тарафдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Қайд этилишича, С.А. (1995 йилда Жиззах вилоятида туғилган) маълум вақт давомида диний ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни уяли телефони орқали мунтазам равишда тарқатиб келган. У Instagram ижтимоий тармоғи ва Telegram мессенжерида аккаунт яратиб, у орқали экстремистик руҳдаги материаллар халқаро террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган Содиқ Самарқандий, Абу Салоҳ, Абдуллоҳ Зуфар ва бошқаларнинг ақидапарастлик ғояларини тарқатган.

Вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида С.А. қўлга олиниб, унинг мобил телефони процессуал тартибда расмийлаштирилган. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг экспертиза хулосасига кўра, унинг телефон аппарати хотирасида сақланган материаллар тўлиқ ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган бўлиб, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланган.

Ҳозирда фуқарога нисбатан мутасадди идора ходимлари томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!