Жиззахда «Cobalt» ёниб кетди

Жиззахда «Cobalt» ёниб кетди

2022 йил 10 август куни соат 22:00ларда, Жиззах шаҳар «Олмазор» МФЙ ҳудудида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда «Cobalt» ёниб кетди.

Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани Пахтаобод ҚФЙда яшовчи ҳайдовчи «Nexia» русумли транспорт воситасини бошқариб келаётиб, чорраҳадан чапга қайирилиб олаётган, Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани Пахтаобод ҚФЙда яшовчи ҳайдовчи бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомашинасининг орқа томонидан келиб урилган.

Натижада «Cobalt»да ёнғин келиб чиққан. Ушбу ёнғин натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, бироқ автомашина тўлиқ ёниб кетган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ҳамда Фавқулотда вазиятлар бошқармаси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!