Жерар Депардье Тошкент халқаро кинофестивалида иштирок этиши кутилмоқда

Жерар Депардье Тошкент халқаро кинофестивалида иштирок этиши кутилмоқда

Франциялик машҳур кино актёр Жерар Депардье Тошкент халқаро кинофестивалида иштирок этиши кутилмоқда. Аслида кино юлдузларнинг у ёки бу фестивалда қатнашиш ёки қатнашмаслиги охирги лаҳзаларгача номаълум бўлиб қолади. Бу уларнинг ўта тиғиз ва қатъий режаларга асосланган иш тартиби, қолаверса, ўта нозиктаъб ижодкорлик феъл-атвори билан ҳам бевосита боғлиқдир.
Нима бўлганида ҳам халқимиз Жерар Депардьедек забардаст, ҳазилкаш, юморга тўлиб-тошган актёрни ғоят қадрлайди ва уни Тошкент халқаро кинофестивалида кўришни жуда истайди.

Маълумотларга кўра, Депардьеде 170 дан ортиқ фильмда роль ўйнаган санъаткор сифатида замонамизнинг энг сермаҳсул актёрларидан бири ҳисобланади. Унинг роллари жуда катта миқёсни қамраб олган. Жумладан, Голливуднинг машҳур фильмлари ва фестивалларидан сифат ва савияси турли даражада бўлган комедиялар ва телесериалларга қадар, десак янглишмаймиз.

Гарчи юлдузлик даражасига эришса-да, Депардье ўзига хос актёрлик услубига эга эмаслигини тан олади. Ҳа, бу жиҳатдан кўплаб кино юлдузлари камтарликда Жерар Депардьедан ҳар қанча ибрат олса арзийди!

Шу билан бирга, суратга олинаётган фильмнинг сифати ёки унинг жанри ҳақида қайғурмаслигини ҳам айтган актёр халқаро миқёсдаги бир қатор кино фестивалларнинг совриндори саналади. Жерар Депардье "Париж, мен сени севаман!", "Астерикс ва Обеликс Буюк Британияда", "Йигирманчи аср", "Қўшни аёл", "Омадсизлар" каби кўплаб кинокартиналарда суратга тушган.

Жаҳонга номдор юлдузлар кинофестивалларга янада файз, завқли муҳит бағишлаши, шубҳасиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!