ЖЧ-20181. Коутиньо ва Неймар Навасни мағлуб этди

ЖЧ-20181. Коутиньо ва Неймар Навасни мағлуб этди

ЖЧ-2018 мусобақаси "Е" гуруҳи 2-тур учрашувидан ўрин олган Бразилия ҳамда Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. “Санкт-Петербург Арена”да бўлиб ўтган ўйинда Бразилия терма жамоаси муҳим ғалабани қўлга киритди.

Учрашув Бразилиянинг ҳужумлари бошланди. Ўйиндаги устунлик буткул бразилияликлар томонида бўлди ва айниқса иккинчи бўлимда баҳс фақат Коста-Рика жарима майдони томонида кечди.

Учрашувнинг сўнгги дақиқасида Габриэль Жесус жарима майдонига узатилган тўпни Филиппе Коутиньога ташлаб берди, ярим ҳимоячи эса Кейлор Навас оёқлари орасидан тўпни йўллаб жамоасини олдинга олиб чиқди.

97-дақиқада эса Неймар Дуглас Костанинг узатмасидан сўнг ўйинга нуқта қўйган голга муаллиф бўлди.

Шу тариқа, Бразилия ўз очколарини 4тага етказди ва гуруҳ пешқадамига айланди. Коста-Рика эса гуруҳ босқичидан ортга қайтадиган бўлди. Иккинчи ўйинда Сербия ва Швейцария термалари ўзаро баҳсга киришадилар.

ЖЧ-2018
"Е" гуруҳи 2-тур

Бразилия – Коста-Рика 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 90+1 Коутиньо, 2:0 – 90+7 Неймар

Бразилия – Алиссон, Тиаго Силва, Марсело, Фагнер, Миранда, Паулиньо (Фирмино, 68), Каземиро, Коутиньо, Виллиан (Дуглас Коста, 46), Неймар, Габриэл Жезус (Фернандиньо, 90).

Коста-Рика – Навас, Гонсалес, Акоста, Овьедо, Дуарте, Венегас, Борхес, Руис, Гусман (Техеда, 83), Гамбоа (Кальво, 75), Уренья (Боланьос, 54).

Огоҳлантиришлар: Неймар (81), Коутиньо (81), Акоста (84).

Манба: www.stadion.uz.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!