ЖЧ—2018. Ўзбекистонлик мутахассис Коста-Рика—Сербия учрашувида комиссарлик қилади

ЖЧ—2018. Ўзбекистонлик мутахассис Коста-Рика—Сербия учрашувида комиссарлик қилади

Бугун, 17 июнь санасида Россияда ўтаётган футбол бўйича Жаҳон Чемпионатининг 1-тури давом эттирилади.

Куннинг дастлабки ўйини «E» гуруҳидан ўрин олган Коста-Рика ва Сербия терма жамоалари ўртасида кечади. Беллашув 17:00 да бошланиши белгиланган. Учрашувни Маланг Диедхиу бошчилигидаги сенегаллик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Мазкур ўйинда ЎФА Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи ўринбосари Олим Арифов Жаҳон Чемпионатлари тарихида биринчи марта ўзбекистонлик комиссар сифатида ишлайди.

Қайд этиш лозим, шу пайтга қадар нафақат Ўзбекистондан, балки Марказий Осиёдан бирор мутахассис мундиалда комиссар сифатида ишламаган. Олим Арифов бу борада биринчи бўлади.

Жаҳон Чемпионати

«E» гуруҳи, 1-тур беллашувлари

17 июнь, якшанба

Коста-Рика — Сербия 17:00

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!