Жазоирда 33 нафар сиёсий маҳбус озодликка чиқарилди

Жазоирда 33 нафар сиёсий маҳбус озодликка чиқарилди

Жазоирда 33 нафар сиёсий маҳбус озодликка чиқарилди, улар икки йил аввал мамлакатда бошланган норозилик намойишларида қатнашгани учун қамалган эди. 

Озодликка чиққанлар орасида таниқли мухолифатчи ва журналист Холид Драрани ҳам бор. “Жазоирда ва хорижда биз билан бирдам бўлганларга, бизнинг озод ва мустақил журналистлар ўлароқ курашимизни қўллаб-қувватлаганларга  миннатдорчилик билдираман. Биз ҳамма маҳбуслар қўйиб юборилгандан кейингина озод бўлган бўламиз”, – деди у. 

Хабарларга қараганда, тез орада яна ўнлаб сиёсий маҳбус қўйиб юборилади. Жазоир президенти Абдулмажид Таббуннинг айтишича, мамлакатдаги вазиятни тинчлантириш учун ана шундай йўл тутилмоқда. Шунингдек, у ҳукумат таркибида ўзгаришларни амалга оширди ва парламентни тарқатиб юборди. 

Бир неча кун аввал мамлакат шимолидаги Ҳаррата шаҳрида йирик митинг бўлиб ўтди. У собиқ президент Абдулазиз Бутефликанинг истеъфосига сабаб бўлган оммавий намойишларнинг икки йиллигига бағишланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!