ЖАРда автобус кўприкдан қулаши оқибатида 45 киши ҳалок бўлди

ЖАРда автобус кўприкдан қулаши оқибатида 45 киши ҳалок бўлди

Жанубий Африка Республикасида автобус кўприкдан қулаб тушиши оқибатида 45 киши ҳалок бўлди, бир киши оғир жароҳатланди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Автобус диндорларни Пасха анжумани бўлиб ўтадиган Лимпопо провинциясига олиб кетаётган бўлган. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, кўприкдаги тўсиқга бориб урилган, натижада автобус кўприкдан қулаб, ёниб кетган. Авариядан саккиз яшар қизча омон қолган ва касалхонага ётқизилган.

ЖАР президенти Сирил Рамафоса Ботсванага ҳамдардлик билдириб, мамлакатни қўллаб-қувватлашга ваъда берган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йили ЖАР пойтахти Йоханнесбургда бошпанасизлар турган бино ёниб кетганди. Оқибатда 73 киши ҳалок бўлганди, 50 дан ортиқ одам жароҳатланганди. Бинода ёнғин вақти 200 га яқин одам бўлгани тахмин қилинганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!