Жанубий Кореяда парранда гриппи тарқалиши сабабли қарийб 19 миллион қуш йўқ қилинди

Жанубий Кореяда парранда гриппи тарқалиши сабабли қарийб 19 миллион қуш йўқ қилинди

Жанубий Кореянинг Озиқ-овқат, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги вазирлиги парранда гриппи тарқалиши натижасида мамлакат фермер хўжаликларидаги 18,8 миллион қушнинг йўқ қилинганлиги ҳақида хабар берди.

Таъкидланишича, биринчи парранда гриппи билан боғлиқ ҳолат ноябрь ойининг охирида Чолла-Пукто  вилоятидаги ўрдак фермасида қайд этилган. Шундан сўнг вирус мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам аниқлана бошлаган.

Парранда гриппи бўйича мамлакат бўйлаб огоҳлантириш даражаси "жиддий хавф" даражасига кўтарилган. Вазирлик маълумотларига кўра, ноябрь ойи охиридан бери мамлакатда 66 ҳолат тасдиқланган. Қонунга кўра, ўчоғидан уч километр радиусда жойлашган барча қушлар йўқ қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!