Корея Республикаси ҳукумати ва ҳарбийлари чоршанба куни “назарий машғулот” ўтказади, унда улар коинотда фавқулодда вазиятлар юзага келишини тақлид қилади ва уларга жавоб қайтариш бўйича мумкин бўлган ҳаракатларни муҳокама қилади. Бу ҳақда Корея Республикаси Қуролли кучлари штаб бошлиқлари маҳкамаси маълум қилди.
Тадбирда Қуролли Кучлар, Миллий Мудофаа вазирлиги, Фан ва ахборот-коммуникация технологиялари вазирлиги, Корея Аэрокосмик тадқиқот институти вакиллари иштирок этади. Машқ биринчи марта Фан вазирлиги томонидан эмас, ҳарбийлар томонидан ташкил этилади.
Тренингда коинот таҳдидларига жавоб бериш тизимини такомиллаштириш, ҳарбийлар ва тегишли ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади. Иштирокчилар бир нечта мумкин бўлган сценарийларни, жумладан, Корея ярим ороли ҳудудига ишламаётган сунъий йўлдошнинг қулаши, сунъий йўлдошнинг космик чиқиндилар билан тўқнашуви ва қуёш фаоллигининг кучайиши туфайли космик иқлимнинг ўзгаришини муҳокама қилади.
Жорий йилнинг январь ойида Фан ва ахборот-коммуникация технологиялари вазирлиги истеъфодаги Америка сунъий йўлдоши вайроналари Корея ярим оролига тушиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди. Охир-оқибат, сунъий йўлдош Альяска яқинидаги сувларга қулаб тушди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.