Жанубий Африкалик олимлар пандемия қачон тугашини тахмин қилишди

Жанубий Африкалик олимлар пандемия қачон тугашини тахмин қилишди

Тадқиқотчилар омикрон-вариант COVID-19 эпидемияси тугаши ва унинг маълум бир ҳудудга хос бўлган эндемик фазага ўтиши яқинлигини башорат қилишини истисно қилмайди.

Коронавируснинг янги омикрон варианти биринчи марта аниқланган Жанубий Африка Республикаси олимлари ушбу штамм COVID-19 пандемиясини тугатиши мумкинлигини тахмин қилишди. Тадқиқот натижалари Жанубий Африка Тиббиёт тадқиқот кенгаши веб-сайтида эълон қилинган.

Тадқиқотчилар Тсване шаҳар туманидаги шифохонанинг омикрон тўлқини пайтида ётқизилган 466 нафар бемор ва 3976 нафари аввалгиларининг маълумотларини ўрганишди. Улар ҳозирги тўлқинда COVID-19 ҳолатларининг атиги 4,5 фоизи касалхонада вафот этганини аниқлашди, олдинги вақтларда ўртача 21 фоиз. Касалхонада бўлишнинг ўртача давомийлиги аввалги 8,8 кундан тўрт кунгача, интенсив терапия бўлимига ётқизилганлар сони эса 4,3 дан 1 фоизга камайган.

Олимларнинг таъкидлашича, ҳар бир тўлқин билан касалликнинг енгил кечиши кузатилган. Бу шуни кўрсатадики, омикрон штамми коронавирус пандемиясининг эпидемик фазасининг тугаши ва унинг маълум бир ҳудудга хос бўлган эндемик фазага ўтишининг «аломати» бўлиб хизмат қилиши мумкин.

SARS-CoV-2 вирусининг янги варианти – Б.1.1.529 ноябрь ойида Жанубий Африка мамлакатларида аниқланган. Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ташвишли деб эълон қилинди ва омикрон деб номланди. ЖССТ маълумотларига кўра, бу штамм аллақачон 100 дан ортиқ мамлакатларда топилган.

Ташкилот бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус декабрь ойида омикрон бошқа вариантларга қараганда тезроқ тарқалишини ва эмланган ҳамда тузалиб кетганларга ҳам юқишини айтган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!