Жанубий Африкада шер етиштириш тақиқланиши мумкин

Жанубий Африкада шер етиштириш тақиқланиши мумкин

Жанубий Африка Республикасида ов ва қафассиз ҳайвонот боғлари учун шер етиштиришни тақиқлаш режалаштирилмоқда.

Ҳукуматнинг бу қарори икки йиллик тадқиқот натижасидир. Аниқланишича, шерларни тутқунликда кўпайтириш жониворларга зарар етказади. Шунга қарамай, атроф-муҳит вазири Барбара Крисининг айтишича, бу йиртқичларни ов мақсадида чекланган миқдорда кўпайтириш давом этади. Бу ЖАРнинг туризм соҳаси даромад манбаларидан бири саналади.

Мамалкатда 8 мингдан ортиқ шер тутқунликда сақланмоқда. Айни пайтда озодликда 3,5 минг шер яшайди. Шерларни кўпайтириш тарафдорлари бу турни асрашини, бунга қаршилар эса жониворлар эксплуатациясидан норозилигини айтмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!