Жаҳонгир Отажонов уни «наркоман» дейдиганларга қандай жавоб берди? (видео)

Жаҳонгир Отажонов уни «наркоман» дейдиганларга қандай жавоб берди? (видео)

Хонанда Жаҳонгир Отажонов «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Суҳбат давомида Жаҳонгир Отажонов уни «наркоман» дея изоҳ қолдирадиган мухлислари ҳақида гапирди.

Мени ‘наркоман’ дейишади. Фото ёки видео постларимнинг изоҳларида ҳам бу ҳақида кўп ёзишади. Мени чекаётганимни кўришганми?

Олдин мен билан гаплашиб кўришсин, кейин хулоса қилишсин. Шундай деб ўйлаётган, ёзаётганларга ‘қиёматда ўзингизга юк олманг’, дея жавоб ёзаман. Аллоҳнинг берган истеъдодини қанақадир наша чеккан билан борабар қилиш нотўғри. Йиллар мобайнида семирмаганим менинг айбим эмас, бу менинг насибам.

Жаҳонгир Отажонов, хонанда


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!