Ўзбекистон мазкур халқаро рейтингда 80,3 балл тўплаб, дунёнинг 217 та мамлакати орасидан 62 ўринни эгаллади. Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида 4 ўринга кўтарилган.
Жаҳон банки томонидан мамлакатларнинг статистик салоҳиятини ўрганиш ва баҳолаб бориш мақсадида янгиланган услубиёт асосида ишлаб чиқилган “Статистика фаолияти самарадорлиги индекси” (Statistical Performance Indicators — SPI)нинг 2023 йил натижалари кенг жамоатчиликка эълон қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистон мазкур халқаро рейтингда 80,3 балл тўплаб, дунёнинг 217 та мамлакати орасидан 62 ўринни эгаллади. Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида 4 ўринга кўтарилган.
Маълумот учун: 2022 йил натижаларига кўра, Ўзбекистон мазкур халқаро рейтингда 74,1 балл тўплаб 79 ўринни эгаллаган.
Мазкур индекс мамлакатнинг статистик салоҳияти, эришаётган ютуқлари ва миллий статистика тизимини ривожлантириш борасида олиб бораётган ислоҳотлари натижаларини акс эттиради.
Хусусан, 2023 йил якунлари бўйича Ўзбекистоннинг “Статистика фаолияти самарадорлиги индекси”да 62ўринга кўтарилишига хизмат қилган омиллар:
миллий статистика тизимига сифатни бошқаришнинг илғор тизимлари GSBPM ва GSIMларнинг жорий этилиши;
БМТ Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) глобал индикаторлари асосида Миллий Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ) индикаторларини шакллантирилиши ва доимий эълон қилиб борилиши;
миллий ва хорижий фойдаланувчилар учун расмий статистика маълумотларининг максимал даражада очиқлиги ва шаффофлигини, шу жумладан, республиканинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари халқаро статистик тўпламларда ва маълумотлар базаларида акс эттирилиши;
Ўзбекистонда миллий ҳисоблар замонавий тизими «МҲТ-2008»нинг амалиётга тўлиқ жорий этилиши шулар жумласидан.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, 8 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган, 1980 й.т., ТУРСУНТОШ ҚОДИРОВА Тошкент шаҳрига депортация қилинди.
Колумбия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари кўплаб мамлакатлар билан ҳамкорликда олти ҳафта мобайнида 225 тонна кокаинни фош этди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.
Қарши шаҳрида 24 ёшли Э.М. (қиз) ўзи билан 5 йилдан буён таниш ва орада ўзаро ишқий муносабатлари бўлган Ф.Н. исмли йигитни ўзига уйланолмаслини айтгани учун пичоқлаб қўйди.
Руминияда дам олиш куни ўтказилган президентлик сайловида қайд этилган шов-шувли натижага TikTok ижтимоий тармоғи қанчалик алоқадорлиги текширилмоқда. Кутилмаганда биринчи турда энг кўп овозни унча машҳур бўлмаган мустақил ултраўнг сиёсатчи, Кремл билан алоқадорлиги айтилаётган Кэлин Жеоржеску тўплади. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Украинанинг даъво қилишича, кеча Россия урушдаги энг йирик дрон ҳужумини уюштирганидан бир неча соат ўтиб 1500 дан ортиқ рус аскари ҳалок бўлган ёки яраланган.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ходимлари 3 бош Бухоро буғуси овлади.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Nutrition & Diabetes – Nature журналида чоп этилган мақолада таъкидланишича, соат 17:00 дан кейин кунлик калорияларнинг 45% дан кўпроғини истеъмол қилиш қондаги глюкоза даражасининг ошишига олиб келади ва бу соғлиқ учун жиддий хавф туғдиради.