Блоггер ва журналист Юрий Дудь (Россия Федерациясида хорижий ОАВ агенти сифатида тан олинган) маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда "ТАСС" хабар бермоқда.
Иш Россия Федерацияси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 19.34-моддаси 4-қисми ("Чет эл агенти фаолияти тартибини бузиш") билан қўзғатилган. Нашр маълумотларига кўра, Москванинг Таганск суди Дудга нисбатан маъмурий иш бўйича материалларни 27 декабрь куни кўриб чиқади. Журналист 30 мингдан 50 минг рублгача маъмурий жаримага тортилиши мумкин.
Россия Федерацияси Адлия вазирлиги Дудни 2022 йил апрель ойида хорижий агентлар реестрига киритди. 2024 йил 8 августда блоггер 40 минг рубль жаримага тортилди. Бунга Телеграм мессенжерида унинг каналида чет эл агенти теглари бўлмаган бешта нашрнинг жойлангани сабаб бўлган. Блоггер бу жаримага шикоят қилди.
2024 йил октябрь ойида Дудь Россия Олий судида хорижий агентлар рўйхатига киритилгани юзасидан шикоят қила олмади. Журналист мамлакатнинг олий судига унинг чет эл агенти сифатида кўрсатилиши тўғрисида тўғри хабар берилмагани сабабли шикоят қилган. Бироқ суд вакилининг сўзларига кўра, блоггерга шикоятни кўриб чиқиш учун юбориш рад этилган.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Украинанинг даъво қилишича, кеча Россия урушдаги энг йирик дрон ҳужумини уюштирганидан бир неча соат ўтиб 1500 дан ортиқ рус аскари ҳалок бўлган ёки яраланган.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ходимлари 3 бош Бухоро буғуси овлади.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Nutrition & Diabetes – Nature журналида чоп этилган мақолада таъкидланишича, соат 17:00 дан кейин кунлик калорияларнинг 45% дан кўпроғини истеъмол қилиш қондаги глюкоза даражасининг ошишига олиб келади ва бу соғлиқ учун жиддий хавф туғдиради.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Путиннинг огоҳлантиришича, Москва эндиликда Киевга Россияга қарши қурол ишлатишга рухсат берган давлатлардаги ҳарбий объектларга зарба бериш ҳуқуқига эга.