Италияда эркак киши одамларга ўқ узди. Бир киши ўлди

Италияда эркак киши одамларга ўқ узди. Бир киши ўлди

13 июнь, якшанба куни тушдан кейин Рим яқинида жойлашган Италиянинг Ардеа шаҳрида бир эркак одамларга қарата ўқ узди.

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, уч ва саккиз ёшли болалар ҳамда кекса киши яраланган - улар оғир аҳволда касалхонага етказилган. Кейинчалик кекса киши жароҳатлар туфайли вафот этгани хабар қилинган.

Сўнгги маълумотлардан кўриниб турибдики, гумондор яширинган, одамларни гаровга олган. Энди ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари 34 ёшли гумонланувчи билан музокара олиб боришга уринмоқдалар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!