29-декабр куни Исроил Дамашқнинг шимоли-шарқидаги чекка ҳудудларга зарба берди, 11 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди ABC News. Тел-Авив Адра саноат шаҳри яқинидаги қурол-яроғ омборига зарба берганини даъво қилмоқда. Исроил матбуотига кўра, омбор Башар ал-Ассад режимини қўллаб-қувватловчи кучларга тегишли бўлган.
Сурия матбуотига кўра, ҳалок бўлганларнинг аксарияти режим ва ҳарбийларга алоқаси бўлмаган тинч фуқаролардир. Исроил армияси ўз жиноятларини яшириш ва инкор этиш сиёсатига мувофиқ ҳаво ҳужуми ҳақида изоҳ беришдан бош тортди.
Асад режими ағдарилган 8 декабрдан бери Исроил Сурия инфратузилмасига қарши кенг кўламли ҳарбий кампания бошлади. Сўнгги уч ҳафта ичида Тел-Авив мамлакатнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа ва авиация имкониятларини заифлаштириш мақсадида Сурия нишонларига 600 дан ортиқ зарбалар берди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.
Испаниялик машҳур собиқ футболчи Жерар Пике ташкил қилган Медиа футбол бўйича Жаҳон чемпионати 1-турида Ўзбекистон номидан қатнашаётган "Unwanted Boys" жамоаси Саудия Арабистонига қарши беллашув ўтказди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
Ички ишлар вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда 36 816 киши бўғозни кесиб ўтган, бу 2023 йилда келган 29 437 кишидан 25 фоизга кўп. Бироқ, уларнинг умумий сони 2022 йилда қайд этилган рекорд 45 774 кишидан 20 фоизга кам.
“АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ва Давлат департаменти билан келишилган ҳолда биз 3,4 миллиард доллар ажратмоқдамиз”, деди Еллен, АҚШ молия вазирлиги.