"Мен бугун ғурур билан Украинага хавфсизлик соҳасида ёрдам бериш учун қарийб 2,5 миллиард доллар ажратилишини эълон қиламан. Чунки украин халқи Россиянинг тажовузига қарши ўз мустақиллиги ва эркинлигини ҳимоя қилишда давом этмоқда", — дейилади АҚШ президенти Жо Байденнинг баёнотида.
Янги ёрдам пакети Пентагонга тегишли захиралардан 1,25 миллиард долларлик ҳарбий таъминот ва Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси (USAI) доирасида 1,22 миллиард долларлик ёрдамни ўз ичига олади. USAI дастури бўйича Пентагон тайёр қурол-яроғларни юбормайди, балки қурол ишлаб чиқариш учун олдиндан шартномалар тузади.
Оқ уйнинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар Байденнинг ваколат муддати тугагунга қадар Киевнинг можародаги позициясини мустаҳкамлаш устида ишлашда давом этади.
Сўнгги ҳафталарда Жо Байден бошчилигидаги амалдаги маъмурият Украинага ҳарбий ёрдам ажратишни тез-тез амалга ошира бошлади. 20 январ куни АҚШ президенти ваколатлари Доналд Трампга ўтади. Трамп Россия-Украина урушини тезроқ якунлаш тарафдори ҳисобланади.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
Ички ишлар вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда 36 816 киши бўғозни кесиб ўтган, бу 2023 йилда келган 29 437 кишидан 25 фоизга кўп. Бироқ, уларнинг умумий сони 2022 йилда қайд этилган рекорд 45 774 кишидан 20 фоизга кам.
“АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ва Давлат департаменти билан келишилган ҳолда биз 3,4 миллиард доллар ажратмоқдамиз”, деди Еллен, АҚШ молия вазирлиги.