Суриянинг собиқ биринчи хоними, Британияда туғилган Асма ал-Ассад Британия паспортининг муддати тугаганидан кейин Лондонга қайтиш имкониятидан маҳрум бўлди, деб ёзади Sunday Times.
2020-йил сентябрида ҳужжат ўз кучини йўқотди ва газета манбаларига кўра, Британия расмийлари унга янги ҳужжат тақдим этмоқчи эмас.
Асма лейкемия туфайли оғир аҳволда экани, унинг отаси кардиолог Фаваз Ахрас эса Москвадаги қизига қараш учун Лондондаги ишини ташлаб кетгани айтилади.
2012-йилда Асма Асад Европа Иттифоқи ва Буюк Британия санкциялари остида қолган эди, улар орасида саёҳат тақиқланган ва активлари музлатилган. У "тинч аҳолини қийноққа солиш ва ўлдиришни, шу жумладан кимёвий қуролни қўллаш орқали тизимли равишда уюштириш", шунингдек, террорчилик ҳаракатларига ундашда айбланмоқда.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.
Испаниялик машҳур собиқ футболчи Жерар Пике ташкил қилган Медиа футбол бўйича Жаҳон чемпионати 1-турида Ўзбекистон номидан қатнашаётган "Unwanted Boys" жамоаси Саудия Арабистонига қарши беллашув ўтказди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
Ички ишлар вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда 36 816 киши бўғозни кесиб ўтган, бу 2023 йилда келган 29 437 кишидан 25 фоизга кўп. Бироқ, уларнинг умумий сони 2022 йилда қайд этилган рекорд 45 774 кишидан 20 фоизга кам.
“АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ва Давлат департаменти билан келишилган ҳолда биз 3,4 миллиард доллар ажратмоқдамиз”, деди Еллен, АҚШ молия вазирлиги.