Грузия президенти лавозимига тайинланган Михаил Кавелашвили 28 та қонунни имзолади
Грузия президенти лавозимига тайинланган Михаил Кавелашвили инаугурация куни парламент томонидан сўнгги бир ой ичида қабул қилинган 28 та қонунни имзолади.
Улар орасида норозилик намойишлари вақтида пиротехника ва ниқоблардан фойдаланишни тақиқловчи қонун ҳамда Ички ишлар вазирлигида ишлашни осонлаштирувчи полиция тўғрисидаги қонун бор.
Бундан ташқари, Михаил Кавелашвили собиқ президент Саломе Зурабишвилини давлат ҳимоясидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилувчи ўзгартиришларни ҳамда давлат хизматига оид қонунга киритилган тузатишларни имзолади. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, ушбу тузатишлар сиёсий сабабларга кўра одамларни ишдан бўшатишга имкон беради.
“Озодлик радиоси” маълумотига кўра, баъзи қонунлар бугун кучга киради. Ҳуқуқ ҳимоячилари ушбу қонунларни "репрессив, жазоловчи, чекловчи ва демократияга зид" деб баҳолашмоқда.
14 декабр куни ҳукмрон партия “Грузия орзуси” мамлакат президенти лавозимига собиқ футболчи Михаил Кавелашвилини танлаган эди. Кеча Тбилисида норозилик намойишлари унинг инаугурацияси бўлиб ўтди.
Грузия аҳолиси бир ойдан ортиқ вақтдан бери парламент сайловларини ўтказишни ва Евроинтеграция йўлига қайтишни талаб қилиб, ҳар куни норозилик намойишларига чиқмоқда. Амалдаги ҳокимият институтлари, жумладан, парламент ва президентнинг легитимлигини на мухолифат, на Саломе Зурабишвили тан олмоқяпти.