Жорий йилнинг 12 декабрь куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида World Boxing ташкилоти қошида Осиё бокс конфедерацияси ташкил этилиши юзасидан миллий федерациялар раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган эди.
Унда бир овоздан Осиёнинг 21 та давлати “Лос-Анжелес-2028” ёзги Олимпия ўйинларида бокс спорт турини сақлаб қолиш йўлида World Boxing ташкилотининг конфедерациясини янгидан тузилишини маъқуллади.
Куни кеча эса навбатдаги миллий федерациялар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда янги тузилган Asian Boxing ташкилотига вақтинчалик президент этиб таиландлик Пичай Чунхаважира сайланди.
Шу билан бирга, ташкилотнинг низомини ва норматив ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун вақтинчалик ижроия қўмитаси аъзолари ҳам сайланди.
Ушбу рўйхат таркибига Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Шоҳид Тиллабоев ҳам киритилди.
Шунингдек, Ўзбекистон бокс федерацияси раиси маслаҳатчиси Малик Бабаев Олимпия комиссиясида фаолиятини давом эттирадиган бўлди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.
Газпром Украина орқали газ транзитини тўхтатди. Реутерс ҳисоб-китобларига кўра, етказиб беришнинг тўхтатилиши Украинанинг транзитдан йилига 800 миллион долларга яқин, Газпром эса газ сотишдан 5 миллиард долларга яқин даромад йўқотишига олиб келади.
Ички ишлар вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда 36 816 киши бўғозни кесиб ўтган, бу 2023 йилда келган 29 437 кишидан 25 фоизга кўп. Бироқ, уларнинг умумий сони 2022 йилда қайд этилган рекорд 45 774 кишидан 20 фоизга кам.
“АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ва Давлат департаменти билан келишилган ҳолда биз 3,4 миллиард доллар ажратмоқдамиз”, деди Еллен, АҚШ молия вазирлиги.
Эслатиб ўтамиз, Исроил армияси томонидан Ғазо шимолида давом этаётган ҳалокатли қамал Байт Ханун, Байт Лаҳия ва Жабалиядаги фаластинликларни икки ярим ойдан кўпроқ вақт давомида асосий хизмат воситаларидан узиб қўйган.