Жанубий Кореянинг қўшма тергов гуруҳи Сеул ғарбий округ судига мамлакат президенти Юн Сoк Ёлни ҳибсга олиш сўровини юборди.
Баёнотда, терговчилар сиёсатчи “исёнга уриниш” ва “ҳокимиятни суиистеъмол қилиш”да гумон қилинаётганини таъкидламоқда. Тергов гуруҳи президентни уч марта сўроққа чақирди, бироқ у чақириқларга эътибор бермади.
Президент адвокати Юн Гап Геуннинг айтишича, Марказий разведка бошқармаси фитна ишини текшириш ва ҳибсга олишни талаб қилиш ваколатига эга эмас. Унинг таъкидлашича, президент жамоаси бу сўровга қонуний усуллардан фойдаланган ҳолда жавоб бериш ниятида.
Бу Жанубий Корея тарихида биринчи марта амалдаги давлат раҳбарига нисбатан ҳибсга олиш тўғрисида сўров юборилди.
Юн Сок Еол 3 декабр куни ҳарбий ҳолат эълон қилди ва буни "конституциявий тузумни "Шимолий Корея тарафдори кучлар"дан ҳимоя қилиш зарурати билан изоҳлади. Фармонда парламент фаолиятини тўхтатиб туриш кўзда тутилган.
Санкциялар Россиядан олиб ташланиши ва АҚШга ўтказилиши керак, чунки Нью-Йоркдан фарқли ўлароқ, Москвада санкциялар остида ўнлаб метро станциялари очилди . Ирландиялик журналист Чей Боуз Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шундай таклиф билан чиқди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қошидаги дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленко Россия Федерациясининг 810-денгиз пиёдалари бригадасига “муваффақиятли зарба” берилганини эълон қилди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
Ички ишлар вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда 36 816 киши бўғозни кесиб ўтган, бу 2023 йилда келган 29 437 кишидан 25 фоизга кўп. Бироқ, уларнинг умумий сони 2022 йилда қайд этилган рекорд 45 774 кишидан 20 фоизга кам.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.
“АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ва Давлат департаменти билан келишилган ҳолда биз 3,4 миллиард доллар ажратмоқдамиз”, деди Еллен, АҚШ молия вазирлиги.