Исроилнинг Ливан чегараси яқинидаги Матла шаҳри арвоҳ шаҳарчага айланди

Исроилнинг Ливан чегараси яқинидаги Матла шаҳри арвоҳ шаҳарчага айланди

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига кеча 295 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Ғазо маркази, Рафаҳ ва Хон Юнисга ҳужум қилди. Уруш бошланганидан буён 39175 киши шаҳид бўлди.

▪️Босқинчилар ишғол остидаги Ғарбий Соҳил бўйлаб рейдлар ва ҳибсга олишлар ўтказмоқда. Женин ва Наблусда қаршилик жангчилари босқинчиларгаҳужум уюштирди.

▪️Ал-Қассам бригадалари Тал ал-Ҳава ҳудудида 3 та Меркава танки ва ишғол пиёдалари отрядини портлатиб юборди.

▪️Ғазода кўнгилли бўлиб ишлаган америкалик шифокорлар: қурбонлар сони 92 000 кишидан ошиши мумкин.

▪️БМТ: 4 кун ичида 182 мингга яқин одам Хон Юнисни тарк этишга мажбур бўлди. Шарқий Хон-Юниснинг юзлаб аҳолиси озиқ-овқат ва сувсиз қолган.

▪️Эрдоған: Конгрессда геноцидни содир этган "давр Гитлери"ни улуғлаб олқишлаганлар уят ҳис қилмадилар. Биз руҳий атрофияга дуч келганмиз.

▪️Оммавий ишғол: Исроилнинг Ливан чегараси яқинидаги Матла шаҳри арвоҳ шаҳарчага айланди, бу шаҳарда атиги 15 киши қолган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!