Исроилга Озарбайжон ҳудудидан Еронни бомбардимон қилишга рухсат берилмайди

Исроилга Озарбайжон ҳудудидан Еронни бомбардимон қилишга рухсат берилмайди

Озарбайжон бошқа давлатларнинг можароларига аралашмайди, шунинг учун Исроилга ўз ҳудудидан Эронга ҳужум қилишига йўл қўймайди. Бу ҳақда Озарбайжон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фариз Рзаев Исроил ОАВларига берган интервюсида айтиб ўтди, деб хабар беради Исроил 9-канал.

Телеканалнинг қайд этишича, Озарбайжон расмийси Исроилга “Ноаниқлик давридаги қараш ва стратегия” конференсиясида иштирок этиш учун келган.

“Эрон билан муносабатларимиз, афсуски, жуда паст даражада”, - деди Рзаев. “Дунёвий давлат сифатида биз халқаро муносабатларга диний ақидапарастликнинг киритилишига мутлақо қаршимиз”.

Вазир ўринбосари, шунингдек, Озарбайжон Туркия ва Исроил ўртасидаги муносабатларни тиклашда фаол иштирок этганини таъкидлади. “Иккала давлат ҳам бизнинг эски дўстларимиз”, деди Рзаев. "Ва дўстларимиз ўртасида келишмовчиликлар юзага келганда, биз улар умумий тил топишлари учун ҳамма нарсани қилдик."


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!