Исроил мудофаа кучлари Ғазо сектори билан чегарада анклав ҳудудининг тахминан 16 фоизини эгаллаши мумкин бўлган хавфсизлик буфер зонасини яратмоқда

Исроил мудофаа кучлари Ғазо сектори билан чегарада анклав ҳудудининг тахминан 16 фоизини эгаллаши мумкин бўлган хавфсизлик буфер зонасини яратмоқда

Бу ҳақда Исроилнинг Haaretz газетаси хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, чегара бўйлаб буфер чизиғининг кенглиги 1 км атрофида бўлади. Газета келтирган сунъий йўлдош тасвирлари асосидаги таҳлилда ушбу зонадаги барча бинолар вайрон қилинаётгани таъкидланган.

Бундан ташқари, газета Исроил Ғазо секторини икки қисмга – шимолий ва жанубий қисмларга бўлишни режалаштираётганини даъво қилмоқда. Ушбу мақсадлар учун Исроил кучлари яна бир махсус буфер чизиғини – секторни ғарбдан шарққа кесиб ўтувчи ва аҳоли ҳаракатини назорат қилиш имконини берувчи "Нетзарим" коридорини яратмоқда. Айни пайтда чегара бўйлаб буфер зона яратилиши ҳисобга олинган ҳолда Ғазо секторининг кенглиги бор-йўғи 5,5 км бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!