Исроил Мадримов WBA ташкилотига мурожаат қилди

Исроил Мадримов WBA ташкилотига мурожаат қилди

Биринчи ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов WBA ташкилотига мурожаат қилди.

Ҳамюртимиз WBA'дан чемпион Жермелл Чарлога қарши мажбурий ҳимоя жангини тайинлашни ёки камарни вакант қолдиришни сўради.

BoxingScene нашри тарқатган маълумотга кўра, Мадримов жамоаси Жермелл Чарлодан камар олинган тақдирда вакант камар учун жанг масаласида россиялик Магомед Курбанов билан келишувга эришиб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов сўнгги жангини 2023 йил июль ойида Рафаэль Игбоквега қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган. Ҳамюртимиз WBA рейтингида айни дамда биринчи ўринни эгаллаб турибди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!