Исроил ҳарбий самолётлари вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги халқаро чақириқларни рад этиб, Ливанга зарба беришда давом этмоқда.
Ливан Миллий Ахборот Агентлиги Исроилнинг Ливан шарқидаги Баалбек шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудларга энг кучли ҳаво ҳужумлари ҳақида хабар берди.
Ҳужумлар натижасида Шаат шаҳридаги бутун бир оила ҳалок бўлди. Ливан соғлиқни сақлаш вазирлиги Аита аш-Шаб қишлоғида уч киши ва мамлакат жанубидаги Қана шаҳрида бир Сурия фуқароси ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Гувоҳлар Анадолу агентлигига жанубдаги Тире ва Набатие минтақасига бир кеча-кундузда уюштирилган ҳаво ҳужумлари ҳақида маълум қилди.
Ушбу ҳужумлар чоршанба куни кечқурун эълон қилинган 21 кунлик оташкесим ҳақидаги АҚШ, Европа Иттифоқи ва бошқа тўққиз давлатнинг чақириғига қарамай содир бўлди. Халқаро ҳамжамият можаронинг минтақавий тарқалиш хавфидан огоҳлантирди.
Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, кескинлашув бошланганидан бери камида 610 киши ҳалок бўлган, 2000 дан ортиқ киши жароҳатланган.
Дам олиш кунлари республика ҳудудига Каспий денгизи жанубидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат марказий ва шарқий ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда кучли бўлиши, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.
Украина урушида 3000 га яқин этник қозоқ ҳалок бўлди, улар ўз ихтиёри билан Россия армияси сафига қўшилганлар ҳам, сафарбар қилинганлар ҳам, деб хабар бермоқда «Orda» ушбу маълумотларни тўплаётган кўнгиллиларга таяниб.
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Италиянинг Генуя шаҳри кўчаларида 7-октабр куни ўзининг туғилган кунини нишонлайдиган Россия президенти Владимир Путинга табриклар ёзилган юзлаб варақалар пайдо бўлди . Фотосуратлар варақалар билан РИА Новости томонидан чоп этилди .
Берлинда Хамаснинг Исроилга ҳужуми йиллиги арафасида иккинчи кундирки , Фаластин ва Исроил тарафдорлари бўлган оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда . Бу ҳақда ТАСС мухбири хабар бермоқда .
2023 йил октабр ойида анклавда операция бошланганидан бери Исроил ҳарбий ҳаракатлари натижасида Ғазо секторида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 41,9 мингга яқинлашмоқда.
Аниқлик киритилишича, бу ҳужум бир кечада амалга оширилган бир қатор ҳужумлар ортидан содир бўлган, улар давомида Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчилари Бейрут ҳудудидаги ўқ-дорилар омборлари, штаб-квартиралари ва террорчилар инфратузилмаси объектларига зарба беришган.