Ғазолик деҳқонлар ўтган йилнинг ноябрь ойида атиги бир ҳафта давом этган вақтинчалик сулҳ вақтида ўз далаларига боришга муваффақ бўлишди.
Исроил, шунингдек, босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги фермерлар учун барча рухсатномаларни бекор қилиб, уларга зайтун йиғишини тақиқлади. Ишғол остидаги Ғарбий Соҳилдаги Женин шаҳрида 59 ёшли фаластинлик аёл оиласи билан зайтун териб кетаётганда Исроил аскарлари томонидан отиб ўлдирилди.
Ғарбий Соҳилдаги зайтун экилган 23 700 акрга яқин ер Исроил ҳукумати томонидан ёпиқ ҳарбий зоналар деб эълон қилинди.
Зайтун ҳосили ўн минглаб фаластинлик оилалар учун энг муҳим иқтисодий ресурс бўлиб, уни йўқ қилиш уларнинг тирикчилиги учун даҳшатли оқибатларга олиб келади. Зайтун дарахтлари, шунингдек, фаластинликларнинг минг йиллар давомида етиштириб келган ўз заминида илдиз отганлигининг рамзидир.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.