Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 277 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Ғазонинг Тел ал-Ҳава ҳудуди, Дайр ал-Балаҳ ва Нусайрат лагерига шиддатли ҳужумлар уюштирди. Ўнлаб одамлар ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 38193 киши шаҳид бўлди.
▪️Ал-Қассам бригадалари Тел ал-Ҳава ҳудудида фашистларга қарши 4 та мураккаб операция ўтказди. Босқинчилар орасида катта талофатлар бор.
▪️Ғазо ҳукумати: Биз халқимизни ишғолчиларнинг Ғазодан аҳолини жанубга кўчириш чақириқларидан огоҳлантирамиз. Бу ҳалокатли қотиллик тузоғи.
▪️Ғазо Баптистлар касалхонаси: Атрофдаги ҳудудлар кучли ўққа тутилганидан кейин ишғолчи армия бизни касалхонани ёпишга мажбур қилди. Барча беморлар муассасани тарк этишга мажбур бўлди.
▪️ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳания Ғазо аҳолисининг оммавий ўлдирилиши ва кўчирилиши давом этса, ҳаракат музокараларни тўхтатиши ҳақида огоҳлантирди.
▪️МРБ директори Билл Бернс ҳамда АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Бретт Макгрек ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги музокараларни ўтказиш мақсадида Мисрга келди. Улар мисрлик, иорданиялик ва исроиллик ҳамкасблари билан музокаралар ўтказишни режалаштирган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.