Эронда афғон муҳожирларга қарши рейдлар давом этмоқда. Эрон махсус хизматлари уларни Исроилнинг МОССАД разведкаси билан ҳамкорликда айбламоқда. Ҳибсга олиш ишлари Ислом Республикасининг турли ҳудудларида амалга оширилмоқда.
Хусусан, Жанубий Теҳрондаги, асосан, қўшни давлатлардан келган камбағал муҳожирлар яшайдиган фабрикада, Эрон хавфсизлик хизмати ходимлари Афғонистон фуқароларини қўлга олди. Тергов маълумотларига кўра, улар Эроннинг Исфаҳондаги ҳаво мудофаа тизимларига учувчисиз аппаратлар (дронлар) билан уюштирилган ҳужумларда иштирок этганликда, шунингдек, хориждаги МОССАД агентларига маълумот узатганликда гумон қилинмоқда.
Эрон куч тузилмалари сўнгги икки ҳафтадан зиёд вақт мобайнида ҳар куни деярли МОССАД учун ишлаган афғонларни ҳибсга олмоқда. Яқинда Теҳрон полицияси ҳибсга олинган ва ҳозирда қатл жазосига ҳукм қилинган афғонлар билан видеосўроқни эълон қилди. Улар WhatsApp орқали Эрон миллий телерадиокомпанияси жойлашуви ва Саадатободдаги бир амалдор уйининг манзилини Германиядаги МОССАД агентига ҳужум содир бўлишидан олдин юборганини айтишган. Бу иш учун улар 2000 доллар олган. Афғонлар айтишига қараганда, уларни Германиядан бўлган қандайдир шахслар алдаган.
Гумонланувчи агентлар Эронга меҳнат муҳожири сифатида, Нимруз чегараси орқали кирган.
Айрим манбаларга кўра, гўёки МОССАД Эронда диверсия уюштириш учун Толибон раҳбарияти билан келишувга эришган. Бироқ аслида бу даъволар асоссиз «сиясий фитна назарияси»га ўхшайди. Ҳақиқат анча оддий: кўплаб афғонлар Исроил разведкаси томонидан пул ёки оиласини Европага олиб чиқиш, ёки уларга Европада яхши ҳаёт ваъда қилингани учун ёлланган.
Нега МОССАД афғонларни танлади? Эронда 5 миллиондан ортиқ афғон яшайди. Улар сўнгги 45 йил давомида турли миграция тўлқинлари даврида мамлакатга кириб келган. Эронда афғонларни инсон деб ҳисоблашмайди, уларнинг ҳолати жуда оғир. Ҳатто айрим шаҳар паркларида "итлар ва афғонларга кириш тақиқланган" деган ёзувлар ҳам бор эди. МОССАД эса шунчаки пул ва яхши ҳаёт ваъдаси билан Эрон ичидаги ўнлаб одамларни жосус сифатида ёллаб, ўз жонини хатарга қўйишга мажбур қилган. Исроилга ишлашда айбланган барча шахслар дарга осиш орқали қатл этиш жазосига ҳукм қилинган.
Эрон ҳукумати бундан аввал Афғонистон фуқароларига 6 июлгача мамлакатни тарк этиш учун муддат белгилаган эди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси, дунё рейтингида 7-ўринни эгаллаб турган 20 ёшли Нодирбек Абдусатторов 18–28 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган UzChess Cup 2025 II халқаро турнири пайтида блогер “IsomTV”га қисқа интервью берди.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.