“Ислом давлати” қаерда қайта тикланиши мумкинлиги маълум қилинди

“Ислом давлати” қаерда қайта тикланиши мумкинлиги маълум қилинди

Сурияда Фурот (Евфрат) дарёси орқасидаги ҳудудда Ислом давлати * қайта тикланиши мумкин.

Бу ҳақда Россия Қуролли кучлари Бош штаб бош тезкор бошқармаси бошлиғи ўринбосари Станистав Гажимагомедов маълум қилди.

Фурот дарёси орқасидаги жой изоляция қилинган ҳудуд бўлиб қолмоқда. Ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли ўртасида сепарастистик кайфиятларни кучайтириб, Сурия ва Ироқ ҳудудий яхлитлигига таҳдид солади. Шунингдек, Ислом давлати * халқаро террорчилик уюшмасини қайта тикланишига олиб келиши мумкин , - деди Гажимагомедов Москва халқаро хавфсизлик анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, ушбу ҳудуд, шу жумладан Хажин шаҳридаги туманда АҚШ операцияси якунланган шароитда транспорт инфратузилмани тиклаш зарурати юзага келган.

Транспорт тузилмаси тикланса дарёнинг икки томонида истиқомат қилувчи сурияликлар ўртасида алоқаларни тикланишига ёрдам берди.

Россия Федерацияси бир неча марта Фурот дарёси орқали автомобил кўприкни тиклашга ҳаракат қилган. Бироқ бу ташаббус Қўшма Штатлар ва улар назорат қилувчи кучлар томонидан қўллаб-қувватланмади. Шунга ўхшаш қадамлар БМТ йўналиши бўйича ҳам амалга оширилган, бироқ ҳозиргача масала очиқлигича қолмоқда , - деб қўшимча қилди Россия мудофаа вазирлиги вакили.

Шунингдек, Сурия демократик кучлар назорати остида бўлган Эл-Хасак провинциясида жойлашган қочқинлар лагери ҳудудида оғир гуманитар вазият сақланиб турибди.

*Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!