"Ишлаб турган жойимизда суратга олиб кетишди" — Чустдаги мактабда ишлаган аёллар ўқитувчи эмасмиди? (видео)

"Ишлаб турган жойимизда суратга олиб кетишди" — Чустдаги мактабда ишлаган аёллар ўқитувчи эмасмиди? (видео)

Аввалроқ Наманган вилояти, Чуст шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиларини мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалганди. 

Туман ҳокими ўринбосари "Замон" мухбирига берган интервьюсида маълум қилишича, ободонлаштириш ишларига халқ таълими ва тиббиёт соҳаси вакилларини жалб этмаслик бўйича раҳбарлар огоҳлантирилган. Мактаб ҳудудида бирорта ўқитувчи ишламаяпти, улар меҳнат таътилида.

Айтишларича, суратлардаги аёллар ўқитувчи эмас, ободонлаштириш корхонасининг ишчи ходимлари. 

– Ишлаб турган жойимизда суратга олиб, интернетга чиқариб юборишибди, бундан хабаримиз йўқ. Биздан ўқитувчимисиз, қаерда ишлайсиз, деб сўрашмади, – дейди аёллардан бири.

Эслатиб ўтамиз, ҳолат юзасидан Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат вазирлиги суриштирув олиб бормоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!