ИШИД яна "Crocus" теракти учун жавобгарликни ўз зимммасига олди ва Россияни танқид қилди

ИШИД яна "Crocus" теракти учун жавобгарликни ўз зимммасига олди ва Россияни танқид қилди

Кучли мағлубиятдан сўнг, Россия мужоҳидлар олдида ўзининг буюк муваффақиятсизлигини тан олишдан қочиш учун ғарбий лагердаги рақибларига қарши фитна орқали айбловлар қўйишдан бошқа илож топа олишмади, дейилади "ан-Наба" газетасининг сўнгги сонида эълон қилинган мақолада.

Бундан ташқари, нашр террорчилик режасининг тафсилотларини очиб берган: учта жангчи "Crocus"да одамларни отиб ташлаши, тўртинчиси эса бинони ёқиб юбориши керак эди. Шундан сўнг жангарилар воқеа жойига келган хавфсизлик кучларига қарши ҳужум уюштиришлари керак эди, аммо қурол билан боғлиқ муаммолар туфайли террорчилар олдинроқ кетишга мажбур бўлишган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!