Ироқ Бош вазири Судани: Ривожланиш йўли лойиҳаси минтақада хавфсизлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлайди

Ироқ Бош вазири Судани: Ривожланиш йўли лойиҳаси минтақада хавфсизлик ва барқарорликни қўллаб-қувватлайди

Ироқ Бош вазири Моҳаммед Шиа ал-Судани, Ривожланиш йўли лойиҳасининг ғарб ва шарқни боғлайдиган «иқтисодий дарё» эканлигини ва лойиҳанинг минтақада хавфсизлик ва барқарорликни сақлашини айтди.

Судани, Бағдоддаги Ҳукумат саройида Президент Эрдўған билан учрашувдан кейин уюштирилган муштарак матбуот анжуманида баёнот берди.

Туркия билан турли соҳаларда муштарак шартномалар имзолаганликларини ифода этган Суданий: “Бугун биз «Тараққиёт йўли» лойиҳаси тамойилларини ўз ичига олган тўрт томонлама англашув меморандумини имзоладик” деди. Тараққиёт йўли лойиҳаси худди Дажла ва Фурот дарёларининг Туркиядан оқиб ўтиб Ироққа етиб бориши каби ғарб ва шарқни боғлайдиган иқтисодий дарёдир. Бу йўл Ироқдан Туркияга, у ердан Европага олиб боради. Шунингдек, ушбу лойиҳа минтақа халқлари ва уларнинг маданиятларини бир-бирига яқинлаштиради ва турли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиради. «Тараққиёт йўли» лойиҳаси минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга хизмат қилади”.

Ироқ Бош вазири, сув сатҳида ҳам шартномалар имзолаганликларини таъкидлаб, сўзларини қуйидагича давом эттирди:

“Ушбу (сув) келишувлари ирригация тизимларини янгилайди. Бу келишув Ироқнинг сув улушига ҳам ижобий таъсир қилади ва қўшни давлат Туркияга фойда келтиради. Биз (Ироқ ва Туркия) бир-биримиз билан битта ҳаёт чизиғи билан боғланганмиз, чунки сув юқоридан (Туркия) қуйи оқимга (Ироқ) оқади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!